Бекобод туманида йирик нотурар бино E-auksion.uz платформасида сотувга чиқарилди
2026-07-03 13:25:00 / Янгиликлар
Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган йирик нотурар бино — собиқ кинотеатр биноси E-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали очиқ аукционга қўйилди.
Мазкур объект қулай ҳудудда жойлашгани, кенг ер майдони ҳамда мавжуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун истиқболли имкониятларни тақдим этади.
Объект ҳақида маълумот:
Манзил: Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Бунёдкор МФЙ, Аҳиллик кўчаси, 39-уй.
Бошланғич нархи: 1,4 млрд сўм.
Муддатли тўлов: мавжуд.
Ер майдони: 67 сотих.
Бино майдони: 1 371,0 кв. м.
Коммуникациялар: электр энергияси ва ичимлик суви мавжуд.
Лот рақами: 24188785.
Қўшимча маълумот учун:
☎️ +998 99 207 26 10
☎️ +998 71 202 21 11
Шунингдек, аукцион шартлари билан E-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали батафсил танишишингиз мумкин.

