BEKOBOD INVESTMENT HUB — Марказий Осиёдаги энг истиқболли инвестиция ҳудуди
2026-06-26 17:45:00 / Янгиликлар
Бекобод тумани (Тошкент вилояти) маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Тайёр инфратузилма, қулай инвестиция муҳити, солиқ имтиёзлари ва давлат кафолатлари — барчаси ягона ҳудудда мужассам.
Умумий инвестиция салоҳияти — 1,4 миллиард АҚШ долларидан зиёд!
Инвестиция лойиҳалари 3 та асосий йўналишда амалга оширилмоқда:
“Бекобод” SEZ — Эркин иқтисодий зона
397 гектар ҳудуд
120 та лот
500 миллион долларга яқин инвестиция
2026 йилга қадар 5 мингдан ортиқ янги иш ўрни
“Ойбек” FTZ — Эркин савдо зонаси
Ўзбекистон–Тожикистон чегараси ҳудуди
34 гектар майдон
20 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари
“Янги Ўзбекистон” — замонавий турар жой мажмуаси
104 гектар ҳудуд
7 800 та хонадон
900 миллион долларлик инвестиция
Инвесторлар учун асосий афзалликлар:
10 йилгача солиқ имтиёзлари
Шаффоф электрон аукцион тизими
26,5 км тайёр йўл ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари
Президент Фармони №ПФ-4853 асосидаги кафолатлар
Батафсил маълумот: bekobodinvest.uz
