Бекобод туманида инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-06-16 18:50:00 / Янгиликлар
2026 йил 16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида мамлакатимизнинг нуфузли инвестиция майдонларидан бири — V Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда.
Мазкур йирик анжуман доирасида Бекобод туманининг инвестиция салоҳияти, саноат ва ишлаб чиқариш йўналишларидаги имкониятлари хорижий инвесторлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Хусусан, Хитойнинг “Shanxi Lida Paper Group” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилиб, туманда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдим этилди.
Учрашув давомида меҳмонларга Бекобод туманида ташкил этилган “Бекобод” махсус саноат зонаси ҳамда “Ойбек” савдо зонасидаги мавжуд инфратузилма, ишлаб чиқариш имкониятлари ва инвестициялар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Бекобод тумани ҳокими ҳамда “Shanxi Lida Paper Group” компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида компания раҳбарияти ҳудудда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

