Назарбой маҳалласида унумли меҳнат — барака ва фаровонлик манбаи!
2026-06-03 15:45:00 / Янгиликлар
Назарбой маҳалласида зовур ёқаларидан самарали фойдаланиб, намунали фаолият юритаётган тадбиркор тажрибаси билан яқиндан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. 📸
Тадбир давомида тадбиркор ўз фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, маҳалла ҳоким ёрдамчисининг амалий кўмаги билан илгари фойдаланилмай келган зовур атрофи қисқа вақт ичида даромад манбаига айлантирилганини таъкидлади.
🌱 Бугунги кунда ушбу ҳудудда:
🔹 боғдорчилик ривожлантирилган;
🐄 чорвачилик йўлга қўйилган;
🐓 паррандачилик кенгайтирилган;
🐟 балиқчилик самарали ташкил этилган;
🐝 асаларичилик орқали қўшимча даромад манбалари яратилган.
💼 Энг муҳими, ушбу ташаббуслар натижасида маҳаллада янги иш ўринлари яратилмоқда, аҳоли бандлиги ва даромадлари ошиб бормоқда.
📊 Пресс-тур иштирокчилари мазкур тажрибани кичик ҳудудлардан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этдилар.
🚀 Назарбой маҳалласида амалга оширилаётган бундай ташаббуслар нафақат тадбиркорликни ривожлантириш, балки ҳудудларни обод этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилмоқда.
Унумли меҳнат ва ташаббускорлик — тараққиёт гарови!

