ПРЕСС-РЕЛИЗ Назарбой маҳалласида фойдаланилмаётган ҳудуд даромад манбаига айлантирилди
2026-06-03 09:45:00 / Пресс-релизлар
ПРЕСС-РЕЛИЗ
Назарбой маҳалласида фойдаланилмаётган ҳудуд даромад манбаига айлантирилди
Назарбой маҳалласида зовур ёқаларидан самарали фойдаланиб келаётган тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар зовур атрофидаги илгари фойдаланилмай келган ҳудудда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар билан танишдилар. Тадбиркорнинг маълум қилишича, маҳалла ҳоким ёрдамчисининг кўмаги ва тавсиялари асосида мазкур ҳудуд қисқа муддат ичида самарали фойдаланиладиган ҳамда даромад келтирадиган майдонга айлантирилган.
Бугунги кунда ушбу ҳудудда боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик йўналишлари йўлга қўйилган. Натижада ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда қўшимча даромад манбалари яратилган.
Лойиҳа доирасида маҳалла аҳолисининг бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Амалга оширилган ташаббуслар натижасида янги иш ўринлари яратилган бўлиб, бу эса фуқароларнинг даромадларини ошириш ва турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Пресс-тур иштирокчилари мазкур тажрибани кичик ҳудудлардан унумли фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги самарали амалий тажриба сифатида баҳоладилар.
Назарбой маҳалласида амалга оширилаётган бундай лойиҳалар ҳудудларни обод этиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда маҳаллаларда иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилмоқда.
