Бекобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари З. Хуррамов иштирокида брифинг ташкил этилди
2026-06-02 12:00:00 / брифинг
#Брифинг
Бекобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари З. Хуррамов иштирокида брифинг ташкил этилди.
Брифинг давомида ёз мавсумида фуқароларнинг сув ҳавзаларида хавфсизлигини таъминлаш, чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, фуқаролар фақат рухсат этилган ва махсус жиҳозланган чўмилиш масканларида чўмилишлари, вояга етмаганларни катталар назоратисиз сув ҳавзаларига юбормасликлари ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари лозим.
Шунингдек, аҳолига сув ҳавзаларида эҳтиёткорликни кучайтириш, ўз ҳаёти ва яқинларининг хавфсизлигига бефарқ бўлмаслик юзасидан тавсиялар берилди. Брифинг якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
