Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг VII чақириқ навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди
2026-05-23 12:30:00 / Янгиликлар
Сессияда тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бюджет ижроси, экология, ёшлар сиёсати ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Кун тартиби:
2026-йил I чоракда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” дастури ижроси ҳамда “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги ишлар кўриб чиқилди.
Ҳисобот: Е. Имамов – туман ҳокими биринчи ўринбосари, иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
Маҳаллий бюджетнинг 2026-йил I чорак ижроси ва “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ҳолати муҳокама қилинди.
Ҳисобот: Е. Имамов
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича Қарши шаҳри тажрибаси асосида чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Ахборот: Г. Бекмуродова – Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Ҳисобот: Д. Бобоназаров – ФВБ бошлиғи
Экологик ҳолат, “Яшил макон” лойиҳаси ижроси ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишлари кўриб чиқилди.
Ҳисобот: М. Фозилов – Экология бўлими бошлиғи
“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш масаласи муҳокама қилинди.
Ҳисобот: Д. Саидова – Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи
Депутат сўровларига жавоб бериш ҳолати таҳлил қилинди.
Ахборот: Қ. Бобожонов – Кенгаш котибияти мудири
Кенгаш ҳузуридаги эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди.
Ахборот: Қ. Бобожонов
Сессияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолининг муаммоларини тезкор ҳал этиш ва очиқлик тамойилларини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Мақсад — самарали бошқарув, очиқ мулоқот ва халқ фаровонлигини таъминлаш!

