Бекобод ва Башқирдистон: янги ҳамкорлик босқичи
2026-05-01 17:25:00 / Янгиликлар
Бекобод тумани ҳокимлиги ҳамда “Башқирдистон Инвестиция бошқарув компанияси” ва “Бекобод инвестиция бошқарув компанияси” ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган битимлар имзоланди.
Мазкур келишувлар “INNOPROM. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида расмийлаштирилди. Унда давлат органлари вакиллари ҳамда бизнес ҳамжамияти фаол иштирок этди.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида “Буринтекс”, “Урал пружина заводи” ва “Орцотан” каби йирик корхоналар билан битимлар тузилиб, технологик алоқаларни кенгайтириш бўйича муҳим қадамлар қўйилди.
Ушбу келишувлар ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш ва саноат салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
