Ёшлар куни
2026-04-30 14:25:00 / Янгиликлар
2026 йил 24 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга бағишлаб ўтказилган учрашувда белгиланган вазифалар ижроси доирасида Бекобод туманида ҳар ҳафта раҳбарлар ва ёшлар учрашувлари ташкил этилмоқда.
Навбатдаги учрашув Қўрғон маҳалласида бўлиб ўтди. Унда Илғор, Теракзор ҳамда Гулзор маҳаллалари ёшлари ҳам иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими ҳамда ДХХ раҳбари қатнашиб, ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борди.
Учрашув давомида ёшларнинг IT, спорт ва китобхонлик йўналишларидаги таклифлари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, уларнинг мақсадлари, орзу-истаклари ҳамда мавжуд муаммолари тингланди.
Аyniqsa, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Такидланганидек, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилмоқда. Натижада ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг самарали ва комплекс тизими шаклланиб бормоқда.
Билимли, кенг дунёқарашга эга ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш — устувор вазифалардан биридир.
Ёшлар мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишга, илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашга чорланди.
Зеро, эртанги кун эгалари — бугунги фаол, интилувчан ва ташаббускор ёшлардир!

