“Дунё бўйлаб” телеканалида — “Агротур”!
2026-04-29 18:10:00 / ОАВ биз ҳақимизда
Бу сафар сизни Бекобод туманининг Назарбой маҳалласига саёҳат кутмоқда!
Бир оила меҳнати билан барпо этилган гўзал боғ,
жадал ривожланаётган чорвачилик,
балиқчилик,
туячилик,
паррандачилик,
ўрдакчилик ва
асаларичилик — буларнинг барчаси бир масканда жам!
Ушбу хўжалик — меҳнат, сабр ва муҳаббат самарасининг ёрқин намунаси.
Табиат бағридаги фаровон ҳаёт, илҳом бахш этувчи тажрибалар ва қишлоқ хўжалигининг қизиқарли сирларини билмоқчимисиз?
Унда “Агротур” дастурининг навбатдаги сонини албатта томоша қилинг!
