ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИ – ДАРОМАД ВА БАНДЛИК МАНБАИ
2026-04-29 17:55:00 / Янгиликлар
Ипак қурти парвариши бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Ҳамза маҳалласи “еттилиги” хонадонларда бўлиб, пиллачилик орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ўрганишлар давомида хонадонларда ипак қурти парвариши учун яратилган шароитлар, мавжуд имкониятлар ҳамда иш жараёнининг бориши кўздан кечирилди.
Ҳамзалик меҳнаткаш аҳоли мавсум давомида ипак қуртини парваришлаш, юқори ҳосил олиш ва белгиланган режаларни тўлиқ бажариш йўлида фидойилик билан меҳнат қилмоқда.
Пиллачилик нафақат қадимий анъана, балки бугун ҳам аҳоли даромадини ошириш ва бандликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Меҳнатга бўлган эътибор ва масъулият — натижа ва бараканинг энг муҳим гаровидир!

