Назарбой маҳалласида унумли меҳнат — барака манбаи!
2026-04-28 11:25:00 / Янгиликлар
Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши раиси, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари Й. Мўминова, Назарбой маҳалла раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда маҳаллада зовур ёқаларидан самарали фойдаланиб келаётган илғор тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишди.
Учрашув давомида тадбиркор ўз фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, қисқа вақт ичида маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчисининг кўмагида фойдаланилмай ётган зовур атрофидаги ерларни даромад манбаига айлантирганини алоҳида таъкидлади.
Бугун ушбу ҳудудда:
боғдорчилик ривожланган
чорвачилик йўлга қўйилган
паррандачилик кенгайтирилган
балиқчилик самарали ташкил этилган
асаларичилик орқали қўшимча даромад олинмоқда
Энг муҳими, ушбу ташаббуслар натижасида янги иш ўринлари яратилмоқда ва маҳалла аҳолисининг бандлиги таъминланмоқда.
Мутасаддилар мазкур тажрибани кичик ҳудудлардан унумли фойдаланишнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этдилар.
Шунингдек, тадбиркор ўз хонадонида мўъжаз боғ барпо этган бўлиб, унда турли мевали дарахтлар гуркираб ўсмоқда. Боғ оралиғида эса йил давомида ҳосил берувчи қулупнайлар етиштирилмоқда.
Назарбой маҳалласидаги бундай ташаббуслар нафақат тадбиркорликни ривожлантириш, балки ҳудудларни обод этиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги муҳим қадамдир!

