Ёшлар бандлигини таъминлаш — устувор йўналиш
2025-10-27 20:15:00 / Ёшлар
Ёшлар бандлигини таъминлаш — устувор йўналиш
Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими, туман Давлат хавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи, ҳокимнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари иштирок этдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлардан хабардор қилиш, шунингдек, ўз йўналиши бўйича иш топишларига кўмаклашишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида ёш мутахассислар томонидан ишга жойлашиш, таълимда эришилган билимларни амалиётга жорий этиш ва давлат қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш масалалари юзасидан бир қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатлар ҳар бир соҳа бўйича тегишлича ўрганилиб, масъул раҳбарлар томонидан ёшларга аниқ тавсиялар ва амалий ёрдам чоралари белгилаб берилди. Шунингдек, уларга янги иш ўринлари яратиш, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базаси билан таништириш, меҳнат ярмаркалари ва касбга йўналтириш дастурларида фаол иштирок этиш таклиф этилди.



