Коррупсияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш механизмлари
2025-09-26 20:20:00 / Коррупцияга қарши курашиш
Коррупсияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашуви масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Бойсун туман ҳокимининг Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Бахтиёр Намозов бошчилигида туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, шунингдек, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида коррупсияга қарши кураш ҳамда манфаатлар тўқнашуви масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида манфаатлар тўқнашувининг ҳуқуқий таърифи, уларнинг олдини олиш, аниқлаш, тартибга солиш ва ҳал этиш механизмлари юзасидан тақдимот асосида батафсил тушунтиришлар берилди.
Давлат хизматчиларининг шахсий манфаатдорлиги хизмат вазифаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар, уларнинг оқибатлари ва бу борадаги юридик жавобгарлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.



