"Биз коррупсияга қаршимиз"
2025-08-29 14:45:00 / Коррупцияга қарши курашиш
Жамиятда адолат, шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлашда коррупсияга қарши курашиш маданиятини шакллантириш алоҳида аҳамиятга эга.
Шу мақсадда ташкилот ва идораларда доимий семинарлар ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, Бойсун тумани ҳокимлигида "Биз коррупсияга қаршимиз" мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари иштирок этиб, коррупсиянинг жамият ва давлат ривожига салбий таъсири, оқибатда юзага келадиган ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий муаммолар хусусида тўхталди.
Якунда ходимларга ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариш, фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва коррупсия ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилди.



