, "Оталиққа" олинган маҳалла ёшлари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” номли учрашув ташкил этилди.
2025-06-02 14:20:00 / Янгиликлар
Мамлакатимиз бўйлаб эълон қилинган “Долзарб 90 кун” доирасида ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли учрашув ва тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, бугун "Пасурхи" маҳалласида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида, "Оталиққа" олинган маҳалла ёшлари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” номли учрашув ташкил этилди.
Тадбирда туман прокуратураси ходими Ж. Тўхтошев ҳамда Ёшлар ишлари туман бўлими бошлиғи Ф. Нормаматов иштирок этиб, ёшларга давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритишди. Учрашув давомида битирувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, муаммолар ва таклифларини билдиришди. Масъуллар томонидан эса зарурий кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган "Узчесс", "Мутолаа", "Ибрат фарзандлари", "Устоз АИ" ва "Қизлар академияси" каби фойдали иловалар ҳақида тарғибот ишлари олиб борилиб, ушбу платформаларнинг ёшлар ҳаётидаги ижобий жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида ёзги таътил даврида маҳалла ва мактаб ёшларининг бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун яратилган шарт-шароитлар масъуллар томонидан ўрганилди.



