Болаларга беринг дунёни!
2025-06-01 13:45:00 / Фотожамланма
1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Бойсун туманида катта байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Бугун туманда болалар учун қатор кўнгилочар дастурлар, мусиқий чиқишлар ва концертлар бўлиб ўтмоқда. Қувонч, кулги ва шодликка тўла бу байрам болаларнинг ёзги таътилини янада ранг-баранг ва хотираларга бой қилишга қаратилган.
Келажагимиз эгалари бўлмиш болаларни қувонтириш — бугунги куннинг энг улуғ мақсади!



