12-май – Халқаро ҳамширалар куни
2025-05-12 11:50:00 / Янгиликлар
Бугун бутун дунё бўйлаб Халқаро ҳамширалар куни кенг нишонланмоқда. Ушбу сана замонавий ҳамширалик касбининг асосчиси, инсонпарварлик тимсоли Флоренс Найтингейл (1820–1910) таваллуд топган кун муносабати билан белгиланган бўлиб, ҳар йили ушбу кунда тиббиёт соҳасининг энг фидойи вакиллари – ҳамширалар қадрланади.
Ҳамширалар – бу шифокорларнинг энг яқин ёрдамчилари, беморлар билан доимий алоқада бўлиб, уларнинг ҳолатини кузатади, парваришлайди, меҳрибонлик ва эътибор билан руҳлантиради.
Байрам муносабати билан Бойсун тумани ҳокимлиги биносида ўтказилган тантанали тадбирда туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ҳамширалари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз бўйлаб тиббиёт тизимида фаолият юритаётган барча ҳамширалар ва ўрта тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан чин дилдан муборакбод этамиз!



