Ёшлар билан учрашув
2025-04-23 16:30:00 / Янгиликлар
Ёшларни иш билан таъминлаш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида доимий эътиборда бўлиб келмоқда. Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида шаҳар ва туманлар студиялари билан видеоконференсалоқа орқали лойиҳалар тақдим қилинди.
Бойсун туманида ишсиз деб эътироф этилган 437 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тузиб олинган "Бандлик дастури" ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар иштирок этишди.
Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов видеоконференсалоқа орқали бандлиги таъминланиши кўзда тутилган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар билан қилинаётган ишлар натижадорлиги юзасидан мулоқот олиб борди.
Тадбирда давомида туман ҳокими Баҳодир Шукуров ҳудудда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш бўйича ишсиз ёшларнинг ҳохиш-истаклари ҳамда ҳудуд инфратузилмасидан келиб чиқиб, ёшларга асаларичилик, боғдорчилик, савдо-сотиқ ва бошқа йўналишлар орқали доимий даромад манбаига эга бўлишлари йўлида зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.






