Ўзбекистон касаба уюшмалари федератсияси кубоги спорт мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди.
2025-04-17 14:10:00 / Тадбирлар
Жорий йилнинг 16-апрел куни Бойсун туманида Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида “Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмалари федератсияси кубоги спорт мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар сонини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон таълим ва фани ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, спорт мактаби ҳамда Ёшлар ишлари туман бўлими ҳамкорлигида Бойсун туманидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақа натижаларига кўра:
Футбол бўйича 46-мактаб жамоаси 1-ўринни;
Волейбол бўйича эркаклар 33-мактаб жамоаси, аёллар 38-мактаб жамоаси 1-ўрин;
Стол тенниси бўйича 4, 10-ИМА 1-ўрин;
Шашка бўйича 40, 47-мактаб 1-ўрин;
Шахмат бўйича 5,16-мактаб 1-ўринни қўлга киритишди.
Шунингдек, ғолиб жамоаларга ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.






