15-Апрел – Маданият ва санъат ходимлари куни
2025-04-15 08:45:00 / Янгиликлар
Қадрли маданият ходимлари,
Сизларни касб байрамингиз - “15-Апрел – Маданият ва санъат ходимлари куни” билан чин дилдан табриклаймиз!
2021-йилнинг 7-июн куни ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Бу эса юртимизда маданият соҳасига қаратилаётган юксак эътибордан далолатдир.
Инсон қалбига олижаноб фазилатлар, эзгу ҳис-туйғуларни сингдириб, жамиятни бирлаштириш ва тараққий эттириш, халқни, Ватанни дунёга тараннум этишда маданият ва санъатнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Санъат ва маданият ҳар бир миллатнинг тарихи ва заковатини тараннум этувчи қудратли кучдир.
Азиз санъаткорлар, муҳтарам соҳа фахрийлари!, маданият ва санъат соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб, соҳа ривожига ҳисса қўшаётган сиз азизларни яна бир бор қутлаб, ўзбек миллий маданиятининг дунёга танилиши ва унинг нуфузини янада ошириш йўлида хизмат қилишингизга тилакдошмиз!

