"Маҳалла уюшмаси кубоги" мусобақаси туман босқичи ташкил этилди
2025-04-08 17:55:00 / Тадбирлар
Спортнинг "Гандбол" тури бўйича "Маҳалла уюшмаси кубоги" мусобақаси туман босқичи ташкил этилди
Бойсун туманида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида мусобақа ва танловлар давом этмоқда.
Бугун Бойсун туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари туман бўлими, Ўзбекистон маҳаллалари уйушмаси туман бўлими ва туман Спорт мактаби билан ҳамкорликда спортнинг "Гандбол" тури бўйича "Маҳалла уюшмаси кубоги" мусобақаси туман босқичи ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз бўлиб ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра:
ўғил болалар:
1-ўрин: Газа маҳалласи ёшлар жамоаси,
2-ўрин: Шўрсой маҳалласи ёшлар жамоаси,
3-ўрин: Кўчкак маҳалласи ёшлар жамоаси.
Қиз болалар:
1-ўрин: Кофрун маҳалласи ёшлар жамоаси,
2-ўрин: Тузбозор маҳалласи ёшлар жамоаси,
3-ўрин: Газа маҳалласи ёшлар жамоаси эгаллаб, мусобақа иштирокчилари ва ғолиб жамоаларга махсус диплом ва эсдалик совғалар топширилди.





