Туман ҳокимининг бир кунлик фаолияти
2026-10-22 19:00:00 / Янгиликлар
Туман ҳокимининг бир кунлик фаолияти
Бугун Бойсун тумани ҳокими Бохадир Шукуров туманда давлат дастурлари лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Хусусан, тумандаги Омонхона, Даштиғоз, Тоқчи, Сариосиё, Бибиширин, Мустақиллик, Хўжабулғон, Мунчоқ, Даҳнаижом, Шифобулоқ, Тўда маҳаллаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши шунингдек, ҳудудда туризм ва экотуризм салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 28-мартдаги "Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–141-сон қарорига асосан бажарилаётган қурилиш ишлари, туманда ПҚ–49-сонли қарор асосида "оғир" маҳалла сифатида танлаб олинган маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида масъулларга ҳар бир обект бўйича ишларни сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларда якунлаш, қурилиш жараёнида хавфсизлик ва қулайлик талабларига қатъий риоя этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.









