“Тиббиёт — коррупсиядан ҳоли соҳа” мавзусида Очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
2026-08-13 18:15:00 / Коррупцияга қарши курашиш
Очиқлик ва шаффофлик — коррупсиянинг олдини олишнинг энг муҳим омилларидан биридир!
“ТИББИЁТ — КОРРУПСИЯДАН ҲОЛИ СОҲА”: БОЙСУН ТУМАНИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
Бойсун туманида соғлиқни сақлаш тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупсиянинг олдини олиш, аҳоли мурожаатларини тинглаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Тиббиёт — коррупсиядан ҳоли соҳа” мавзусида Очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Муқумов, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Б.Улуқов, депутат Ҳ.Саидов тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Б.Нормаматов, фуқаролар, ОАВ ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.
Мутасаддилар томонидан фуқароларга тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тиббиёт муассасаларининг имкониятлари, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар, дори-дармон ва тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, фуқароларга бепул тиббий хизматлар ва дори-дармонлардан фойдаланиш тартиби тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволлар ҳамда мурожаатлар юзасидан мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Тадбир давомида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қонунийлик, очиқлик, шаффофлик ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.









