Муносабат
2026-07-29 21:50:00 / Расмий муносабат ва баёнотлар
Муносабат
Фаcебоок ижтимоий тармоғида орқали "Светофор носозлигини бартараф қилинглар" сарлавҳали мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Бойсун тумани марказидаги Ариқ-усти маҳалласи ҳудудида жойлашган чорраҳадаги светофор жорий йилнинг 26-июл якшанба куни техник носозлик сабабли вақтинча ўчиб қолган.
Мазкур ҳолат Бойсун тумани Йўл-патрул хизмати томонидан назоратга олиниб, тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда носозлик қисқа муддатларда бартараф этилган ва 27-июл куни светофорнинг тўлиқ иш фаолияти қайта тикланган.
Ҳозирги вақтда светофор белгиланган тартибда тўлиқ ишлаб турибди ҳамда чорраҳада транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлиги таъминланганлигини маълум қиламиз.



