Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
2026-06-09 22:55:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–141-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Бугун туман ҳокими Б.Шукуров ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Муртазоев бошчилигида Дарбанд, Темирдарвоза ва Шифобулоқ маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–141-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
Жумладан, ижтимоий соҳа обектлари биноларининг қурилиш жараёнлари, пиёдалар учун йўлаклар барпо этиш ишлари ҳамда ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик тадбирларининг бориши кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларда бажарилиши, обектларда яратилаётган шарт-шароитлар ва хавфсизлик талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, масъулларга қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш, ижтимоий соҳа обектларида аҳоли, айниқса ёшлар учун замонавий ва қулай муҳит яратиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.









