“Маҳалла лигаси” спорт мусобақалари давом этмоқда
2026-06-09 14:35:00 / Янгиликлар
Бойсунда “Маҳалла лигаси” спорт мусобақалари давом этмоқда
Бугун Бойсун туманидаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган болалар спорт мактабида маҳаллалардаги аҳолининг 30 ёшдан юқори қатлами ўртасида “Маҳалла лигаси” доирасида спортнинг Стол тенниси тури бўйича мусобақаси қизғин ва муросасиз баҳслар остида ўтказилди.
Мусобақа давомида соғлом рақобат муҳити ҳукм суриб, иштирокчилар ўртасида дўстона муносабатлар янада мустаҳкамланмоқда.
Мазкур мусобақалар аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш ҳамда маҳаллалар ўртасидаги ҳамжиҳатликни кучайтиришга хизмат қилмоқда.






