РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-06-02 18:35:00 / Расмий муносабат ва баёнотлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган "Сув бор, лекин ариққа оқади" сарлавҳали мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Жорий йилнинг 31-май куни Бойсун тумани Юқори Мачай маҳалласи ҳудудида махсус техникалар ҳаракатланиши натижасида “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ Бойсун тумани филиали тасарруфидаги Олчабулоқ ичимлик суви манбаидан келувчи магистрал сув тармоғида носозлик юзага келди.
Мазкур ҳолат оқибатида айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида филиал мутахассислари томонидан тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишларини хавфсиз ва самарали ташкил этиш учун тармоқнинг юқори қисмида жойлашган авария сув чиқариш нуқтаси орқали сувни вақтинча чиқариш ишлари амалга оширилмоқда.
Масъул ходимлар томонидан авария ҳолатини қисқа муддатларда бартараф этиш ва ичимлик суви таъминотини тўлиқ тиклаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. Ичимлик суви таъминоти имкон қадар қисқа муддатларда тўлиқ тикланади.



