Муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
2026-05-13 23:35:00 / Янгиликлар
Бойсун тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими, туман прокурори ўринбосари ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5-январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2 сонли қарорлари ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини кучайтириш, "манзилли ишлар" тизимини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.









