Ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати муҳокама қилинди.
2026-05-12 19:45:00 / Янгиликлар
Президентимизнинг тегишли қарори билан “Янги Ўзбекистон қиёфаси”ни шакллантиришга қаратилган “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури доирасида Бойсун туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, туманнинг “Хўжабулғон” маҳалласида автомобил йўллари таъмирланиб, ички кўчалар замонавий талаблар асосида тартибга келтирилмоқда.
Шунингдек, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш, ички инфратузилмани ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу чора-тадбирлар аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Бугун туман ҳокими, туман прокурори, тегишли масъуллар, маҳалла “еттилиги” аъзолари, фаоллар ҳамда нуронийлар иштирокида “Хўжабулғон” маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати муҳокама қилинди. Шу билан бирга, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга қаратилган драйвер лойиҳалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.









