"Бойсун баҳори" халқаро фолклор фестивали доирасида гала концерт!
2026-04-29 19:55:00 / Эълонлар
"Бойсун баҳори" халқаро фолклор фестивали доирасида гала концерт!
"Бойсун баҳори" халқаро фолклор фестивали доирасида жорий йил 1-май куни соат 18:00 да Бойсун туманидаги Алпомиш стадионида эстрадамизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида унутилмас гала концерт дастури бўлиб ўтади.
Концерт меҳмонлари:
Гулсанам Мамазоитова;
Улуғбек Йўлчиев;
Маҳмуд Намозов;
Равшан Комилов;
Ҳосила Раҳимова.
Концерт дастурига кириш мутлақо бепул!
Барча воҳамиз меҳмонлари ва туман аҳолисини ушбу мусиқий байрамга таклиф этамиз.
Келинг, "Бойсун баҳори" фестивалининг илк кунини бирга қувонч ва куй-қўшиқлар билан нишонлайлик!

