ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
2026-04-27 09:00:00 / Эълонлар
ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ БОЙСУН ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали “Бойсунтумангаз” газ бўлими маълум қилади.
Бойсун АГРСда қурилма алмаштирилиши муносабати билан 27-апрел куни соат 11:00 дан 14:00 га қадар Бойсун тумани марказидаги истеъмолчиларига табиий газ этказиб бериш таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Табиий газ ўчирилиши муносабати билан хонадонингиздаги газ жиҳозларини назоратсиз қолдирманг.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

