Расмий муносабат
2026-04-23 19:25:00 / Расмий муносабат ва баёнотлар
Расмий муносабат
Жорий йилнинг 23-апрел куни Бойсун туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар натижасида айрим ҳудудларда сув тошқинлари ва сел оқимлари юзага келди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида тезкор ишчи гуруҳ штаби ташкил этилди ҳамда вазиятни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сел оқимлари кузатилган ҳудудларда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳамда ободонлаштириш корхонаси томонидан тезкор ишлар олиб борилди.
Жумладан, Сайроб автомобил йўлининг 8–9 км қисмида жойлашган кўприкда ёғингарчилик натижасида юзага келган шикастланишлар бартараф этилди ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ва узлюксиз ҳаракатланиши таъминланди.
Шунингдек, Бойсун–Дуоба автомобил йўлининг 3–5 км оралиғида сел оқимлари туфайли ювилиб кетган йўлнинг қатнов қисми махсус техникалар ёрдамида тозаланди ва тиклаш ишлари амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда ҳудуддаги барча йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракати узлюксиз давом этмоқда. Талофатлар ва жабрланганлар қайд этилмади.
Вазият туман ҳокимлиги томонидан доимий назоратга олинган.







