Коррупсияга қарши курашиш бўйича тадбир ташкил этилди
2026-04-08 15:55:00 / Коррупцияга қарши курашиш
Бойсун туманида коррупсияга қарши курашиш бўйича тадбир ташкил этилди
“Коррупсия – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид”, — дея таъкидлаган эди Давлатимиз раҳбари 2025-йил 26-декабр куни Олий Мажлис ва кўп миллатли Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида.
Шу мақсадда Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан коррупсияга қарши курашишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бойсун тумани солиқ инспексиясида ташкил этилган навбатдаги тадбирда пора бериш ёки олиш, шунингдек, бу жараёнда воситачилик қилиш ижтимоий хавфи юқори бўлган жиноятлар қаторига кириши ва оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шундан сўнг туманда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар билан манзилли учрашувлар ўтказилди. Унда ҳам коррупсияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тарқатма материаллар орқали @дсқ_антиcоррупcия_бот махсус Телеграм боти, орг@солиқ.уз электрон почтаси, шунингдек, Солиқ қўмитасининг 71-244-98-98 ва Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасининг 76-228-03-49 рақамли ишонч телефонлари орқали мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.






