МУНОСАБАТ
2026-03-17 21:10:00 / Расмий муносабат ва баёнотлар
YouTube тармоғи орқали Бойсун тумани “Юқори Мачай” МФЙда истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Ч. Қодиров бронхиал астма касаллиги сабабли ишлай олмаслигини билдириб, МФЙ, ҳокимият ҳамда бошқа ташкилотлардан моддий ёрдам сўраб йўллаган видео мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Фуқаро Очилова Умида Сафаровна оиласида 4 нафар аъзо мавжуд. Унинг турмуш ўртоғи Қодиров Чори Эшбоевичга Бойсун тумани ҳокимлиги томонидан субсидия асосида 50 кг уруғлик картошка етказиб берилган.
Шунингдек, фуқаро Қодиров Чори Эшбоевичга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлиб, у ҳар ойда
1 012 000 (бир миллион ўн икки минг) сўм миқдорида ногиронлик нафақаси олиб келмоқда.
Фуқаро Очилова Умида Сафаровнага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-январдаги 35-сонли “Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2026-йил 6-феврал куни кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси тайинлаш бўйича аризаси “Ягона реестр” АТда 29839561-ИД рақам билан рўйхатга олинган.
Мазкур аризага асосан 2026-йил март ойидан бошлаб унга кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси тайинланиб, ҳар ойда 440 000 сўм миқдорида тўлаб келинмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 2-апрелдаги ПҚ-134-сонли қарорига мувофиқ, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2025-йил ноябр ойида бир марталик моддий ёрдам ажратиш белгиланган.
Унга кўра, фуқаро Очилова Умида Сафаровна реестрда мавжуд бўлганлиги сабабли 2025-йил ноябр ойида 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилган.



