МУНОСАБАТ
2026-03-19 12:15:00 / Расмий муносабат ва баёнотлар
Ижтимоий тармоқлар орқали Бойсун тумани ҳудудида экологик ҳолат кундан кунга ёмонлашиб бораётгани юзасидан тарқалган видео материал ўрганиб чиқилди.
Айни пайтда Бойсундаги "М-25" конида вазият барқарор бўлиб, барча жараёнлар мутахассислар назорати остида амалга оширилмоқда.
Аввал хабар берилганидек, ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газни ёқиш амалиёти қўлланилган. Ушбу усул атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда қўлланиладиган стандарт амалиёт ҳисобланиб, халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради.
Шунингдек, айни вақтда конда ёқиб қўйилган газни жиловлаш мақсадида АҚШ ва Россиядан малакали мутахассислар жалб этилган бўлиб, тегишли ўрганиш ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

