МУНОСАБАТ
2026-03-21 20:10:00 / Расмий муносабат ва баёнотлар
МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Юқори Мачай маҳалласи фуқаролари томонидан ўрмон фонди ер майдонларида амалга оширилган ноқонуний қурилишлар юзасидан билдирилган мурожаат ўрганиб чиқилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун давлат ўрмон хўжалиги масъуллари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган Мачай ўрмон бўлимига қарашли тахта участкасида айрим фуқаролар томонидан ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилганлиги аниқланди.
Аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида ушбу ноқонуний қурилиш ишларини олиб борган фуқаро томонидан ноқонуний қурилиш ихтиёрий равшда бузиб олиниб эгаллаб олинга ер майдони тўлиқ ўрмон хўжалиги назоратига олинди келажакда ушбу ҳолат такрорланмаслиги юзасидан фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда фуқаролар расман огоҳлантирилди.




