Муносабат
2026-01-21 10:00:00 / Янгиликлар
Ижтимоий тармоқлар орқали Бойсун тумани “Хўжаидод” МФЙ, “Қўрғонча” қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари ва томорқа боғлари сел хавфи остида экани, аҳоли хонадонлари ҳамда томорқаларни сел оқимидан ҳимоялаш мақсадида тахминан 500 метр масофада селга қарши ҳимоя тўсиғи қуриш зарурати мавжудлиги, бироқ молиявий манбалар етишмаслиги сабабли ушбу иншоот сўнгги икки йил давомида барпо этилмагани таъкидланган. Мазкур ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўралган мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаат асосида Бойсун тумани ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи тегишли ташкилотлар ва масъул мутахассислар иштирокида жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича сел хавфини бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда тез фурсатда жамоатчиликка батафсил маълумот берилиши маълум қилинади.

