Расмий муносабат
2025-12-22 18:40:00 / Расмий муносабат ва баёнотлар
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Ўрта Мачай” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Астанақулова Тошхол томонидан 2025-йил 10-декабрда “Президент номига қилинган мурожаат ўрганилмасдан қолаётган” мазмунидаги видеомурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Ижтимоий хизматлар маркази раҳбари ҳамда маҳалла “еттилиги” ходимлари иштирокида Ўрта Мачай маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Тошхол Астанақулованинг мурожаати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаро Т.Астанақулова 2022-йилдан буён бел думғаза умуртқаси остеохондрози асорати, пастки парапарез ва тос аъзолари фаолияти бузилиши ташхиси билан рўйхатга олиниб, диспансер назоратига қўйилган ҳамда республика босқичида даволаниб беморга “Ўрта Мачай” ОШП томонидан рўйхат асосида бепул дори воситалари бериб келинмоқда.
Фуқарога, 2022-йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган жарроҳлик операцияси учун туман ва вилоят ҳокимликлари томонидан 29 миллион сўм пул маблағи ажратилган, 2024-йилда қайта даволаниши учун 14 миллион сўм пул маблағи ажратилган, 2025-йил 1-феврал кунидан фарзанди учун болалар нафақаси тайинланган, куз-қиш мавсуми учун коммунал тўловларни қоплаш мақсадида 1 миллион сўм маблағ ажратилган, ҳар йили “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилиб, бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатиб келинган. Шунингдек, Т.Астанақулованинг даволаниши юзасидан мурожаати ўрганиб чиқилиб, у 2025-йил 28-ноябр кунидан 9-декабргача вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниши учун ордер билан таъминланган. Бундан ташқари 2025-йилда ҳомийлар томонидан доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериб келинмоқда, шу билан бирга патронаж хизмати ҳамда қаров учун ходим бириктирилган.
Фуқаро томонидан асосан қайта жарроҳлик операциясини ўтказиш учун амалий ёрдам сўралгани маълум бўлди. Мазкур масала жорий йил декабр ойида тиббиёт ходимлари томонидан ўрганилганда, ҳозирги кунда фуқаронинг жарроҳлик амалиётига тайёр эмаслиги маълум қилинган.
Ўрганиш давомида фуқарога қайта даволаниш, статсионар даволаниш учун ордер олиш ҳамда зарур дори-дармон воситаларини харид қилишда ёрдам кўрсатилиши тушунтирилди.

