Ташқи реклама воситалари ўрганилмоқда
2025-12-20 15:35:00 / Янгиликлар
Бойсун туманида ташқи реклама воситалари ўрганилмоқда
Туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Олмазор” ва “Истиқлол” кўчалари ҳудудларида жойлашган ташқи реклама воситалари хатловдан ўтказилди.
Ўрганишлар давомида:
ташқи реклама воситаларининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ўрганилди;
тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилган ташқи реклама воситалари бўйича огоҳлантириш хатлари берилди ҳамда турли ўлчамдаги мазкур реклама воситаларини (конструксияларини) жойида бартараф этиш (демонтаж) қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан реклама фаолиятини тартибга солиш, уни давлат тилида тўғри ва қонуний юритиш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.



