Сиёсий-маърифий билим
2025-12-19 11:10:00 / Янгиликлар
Сиёсий-маърифий билим — самарали давлат фуқаролик хизматини кўрсатишда муҳим
Давлат фуқаролик хизматчилари учун муҳим бўлган сиёсий-маърифий билимларни ошириб бориш, Ўзбекистон ва дунёда рўй бераётган воқеа-ходисалардан хабардор қилиш мақсадида ўтказиб келинаётган сиёсий-маърифат соати онлайн ўқув машғулотининг жорий ҳафта учун белгиланган сони намойиш этилди.
Бугунги ўқув соатида Бойсун тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳамда маърифий видеолавҳалар билан танишишди.
Шунингдек, ҳокимлик аппарати ходимларига коррупсияга қарши курашиш бўйича тайёрланган видеоролик ҳам намойиш этилди.






