ИЧКИ ТУРИЗМ
2025-10-12 15:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда туризм соҳасини иқтисодиётнинг муҳим стратегик тармоғи сифатида янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кескин ошириш, янги туризм обектларини ташкил этиш, соҳадаги тадбиркорларни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш бўйича муҳим вазифалар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 15.05.2025-йилдаги ПФ-87 сонли Фармон ижросини таъминлаш бўйича ташкилот ходимларининг саёҳатини ташкил этиш белгиланган. Шу муносабат билан куни-кеча дам олиш куни туман ҳокими А.Алламурадов бошчилигида туман ҳокимлиги жамоаси ҳамда маҳалла раислари туманнинг Хўжаипок маҳалласида жойлашган "Шакарли ота" зиёратгоҳини зиёрат қилиб қайтди.
Маълумот учун: Бандихон туманида бир неча минг йиллик тарихга эга "Шакарли ота" зиёратгоҳининг шифобахш суви бугунги кунга қадар инсонлар дардига шифо бўлиб келмоқда. Ушбу зиёратгоҳ ҳудудида қадимдан боболаримиз яшаган бўлиб, ҳудуддан карвон йўли ўтган.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




