Бандихонда маданий-маърифий тадбир ўтказилди
2025-10-03 15:00:00 / Янгиликлар

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда маҳалла тизимига алоҳида э’тибор қаратилмоқда, аҳолини ижтимоий, моддий ва ма’навий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Бандихон туманида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, фуқароларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришига кўмаклашиш, маданий-ма’рифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида жойларда маданий-ма’рифий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб келинмода.
Хусусан, бугун Бандихон туманидаги 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисит Абдулҳай Каримов ва шоира Марҳабо Каримовалар ташриф буюриб, маданий-маърифий тадбирда иштирок этишди.
Тадбирда янграган энг сара қўшиқлар ва шеърлар йиғилганларга хуш кайфият улашиб, тадбир якуни ўйин кулгу ва хурсандчиликка айланди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






