Бандихон туманида хорижий инвесторлар билан учрашув ўтказилди
2025-09-27 11:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида қишлоқ хўжалигини жумладан, пахтачиликни ривожлантириш борасида хорижий инвесторлар билан мунтазам учрашувлар ва ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун Бандихон туман ҳокими Абдумалик Алламурадов томонидан Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган "PENG SHENG INTERNATIONAL AGRICULTURAL SCIENCE AND TECHNOLOGY" МЧЖ вакиллари билан туманда пахтачиликни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Бандихон туманининг иқтисодий салоҳияти, имкониятлари, иқлим шароити ва аграр соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўрсатиб ўтилди.
Хитойлик инвесторлар Бандихон туманидаги мавжуд дала майдонларини жойига борган ҳолда кўриб, тупроқ унумдорлиги уларга маъқул бўлди. Инвесторлар томонидан келгусида икки минг гектар ер майдонида пахта етиштириш бўйича қизиқиш билдирилди.
Бандихон туман ҳокимлиги ва Хитойлик инвесторлар ўртасида яқин кунларда ҳамкорлик бўйича шартномалар тузишга келишилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





