Бандихон туманида “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
2025-09-22 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш – 2-фаза” лойиҳасининг “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” 1.4-субкомпоненти доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда лойиҳани амалга ошириш жамоаси раҳбари Д.Отабоев, Сурхондарё вилояти бўйича координатор М.Қахрамонов, туман ташкилотлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” субкомпоненти доирасида ажратиладиган грант танловларида иштирок этиш, грант маблағларидан самарали фойдаланиш тартиблари ҳамда лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳақида иштирокчиларга амалий кўникмалар берилди.
Тадбир аёллар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





