Бандихон туманида икки нафар шахс суд залидан озод қилинди
2025-09-11 13:25:00 / Янгиликлар

Ҳар қандай мамлакатнинг демократик ва инсонпарварлик хусусиятларидан бири – инсонга бўлган муносабат, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётганлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳам кўпгина мамлакатлар тарихий ривожланиш жараёнида инсон ҳуқуқларига оид ўз қонунлар тизимини яратган.
Айни ушбу жараёнда мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш иккинчи йўналишида қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш асосий мақсадлар сифатида белгиланди.
Бугун Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судида ўтказилган суд жараёнларида туман Жиноят суди раиси О.Каримов томонидан 2 нафар шахс суд залидан озод қилинди ҳамда 1 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 211-моддасига нисбатан айблов олиниб, оқлов эълон қилинди.
"Бугун Ўзбекистонда инсон қадрининг улуғланишига ва адолатли судялар борлигига яна бир бор амин бўлдим ва оиламнинг, фарзандларимнинг бағрига қайтдим". - дейди судланувчилардан бири.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




