БАНДИХОНЛИК ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2025-09-13 08:15:00 / Янгиликлар

Бугун Бандихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 10-сентябрдаги ПФ-163-сонли Фармонига мувофиқ "Улкан мақсадлар, самарали меҳнат, оқилана турмуш" ғояси асосида 14-30- ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ҳамда оталиққа олинган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Югуриш" марафони ўтказилди.
Бандихон туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур марафон ҳар бир ёшнинг кундалик ҳаётда саломатлик учун фойдали бўлган одатларга ўргатиш, зарарли одатлардан тийилишига эришиш, фойдали ва хавфсиз турмуш кечириш учун зарур билимлар билан таъминлаш, охир-оқибатда ёшларнинг ўзлаштирган бундай билимларини унинг кундалик одатига айлантиришга эришиш ёшларни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишига хизмат қилади.
Ёшлар ўртасида ўтказилган югуриш марафонидаЎғил болалар ўртасида1-ўрин Азимов Нурмуҳаммад (Гулбоғ маҳалласи)2-ўрин Қултоев Ғулом (Бағрикенг маҳалласи)3-ўрин Бозоров Хумойиддин (Навбаҳор маҳалласи)Қиз болалар ўртасида1-ўрин Хўжамшукурова Меҳрибону (Хўжаипок маҳалласи)2-ўрин Бойқобилова Сарвиноз (Наврўз маҳалласи)3-ўрин Норқобилова Маржона (Бандихон маҳалласи)лар эгаллади.
Марафонда ғолиб бўлган ёшларимизни ушбу ютуқ билан табриклаб, туманимиз ёшларини доимий равишда спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзига амал қилишларига чорлаб қоламиз.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









