"ЁШ ИХТИРОЧИЛАР" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
2025-09-12 10:00:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан сентябр ойи давомида "Ёш ихтирочи" кўрик-танлови ўтказилиши белгиланган.
Бугун ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичи Сурхондарё вилоят Бандихон тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида ўтказилди.
Бунда вилоят ва ҳудудий "Баркамол авлод" болалар мактабларининг "Робототехника" тўгараги аъзолари иштирок этишди. Кўрик-танлов ИИ йўналишда Робототехника ва Автомодел йўналишларида бўлиб ўтди.
Якуний натижаларга кўра:Робототехника йўналишида1-ўрин Жумаев Азизбек (Жарқўрғон туман)2-ўрин Хакимов Шоҳжаҳон (Ангор туман)3-ўрин Жўрақобилов Мамуржон (Қумқўрғон туман)Автомодел йўналишида1-ўрин Авлиёқулов Бобур (Бандихон туман)2-ўрин Хўшбоқов Элбек (Ангор туман)3-ўрин Зиёдов Жавоҳир (Бойсун туман)
Танлов якунда ғолиб бўлган тўгарак аъзолари вилоят "Баркамол авлод" болалар мактаби томонидан ДИПЛОМ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









