“Рақамли маҳалла” : платформа имкониятлари Бандихондаги “еттилик” вакилларига тушунтирилмоқда
2025-08-14 16:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманидаги “маҳалла еттилиги” вакиллари учун “Рақамли маҳалла” платформасига оид ўқув-семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Униcон Софт” компаниясининг масъул ходимлари иштирокида платформада иш юритиш тартиби, еттилик фаолиятини енгиллаштириш мақсадида яратилган имкониятлар, шунингдек, “Рақамли маҳалла” мобил иловасида босқичма-босқич жорий этилаётган янгиликлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, семинар давомида “еттилик” вакилларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








