Бандихон туманида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида "Сурхон бирдамлиги" мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди
2025-08-14 09:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманидаги маҳаллаларнинг 18-30 ёшдаги қиз ва ўғил болалари ўртасида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида "Сурхон бирдамлиги" мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада қизлар 5 нафар ва ўғил болалар 10 нафардан иборат жамоалар ўртасида қуйидаги йўналишларда беллашувлар ўтказилди:
1. Арқон тортиш;
2. Тош кўтариш;
3. Армрестинг;
4. Автомобил тортиш
5. Шина айлантириш
Мусобақа якуний натижаларига кўра:
"Барчиной издошлари" мусобақасида
1-ўринни Зевар,
2-ўринни Қудуқсой
3-ўринни Чинор маҳалла ёшлари
"Алпомиш авлодлари" мусобақасида
1-ўринни Наврўз,
2-ўринни Зевар
3-ўринни Фаровон маҳалла ёшлари жамоалари эгаллашди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









